Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рашкчи эркак ёш хотинининг икки қулоғини кесиб ташлади
Афғонистон шимолидаги Балх вилоятида эркак 23 ёшли турмуш ўртоғининг икки қулоғини кесиб ташлади.
Айни дамда касалхонада бўлган аёл 13 ёшида турмушга чиққани ва унда турмуш ўртоғи билан ҳеч қачон яхши муносабат бўлмаганини айтиб ўтди. У аёлни доимо рашк қилган. Эркак рафиқаси ҳаттоки ота-онасининг уйига борганида ҳам рашк қилган.
Эркак ҳужумидан сўнг уйдан қочиб кетди. У ҳозир қидирувда, деб хабар берди BBC.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Афғонистон парламенти аёллар ва болаларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида қонунлар қабул қилган. Бироқ аввалги президент Ҳамид Карзай ҳам, давлатнинг амалдаги етакчиси Ашраф Ғани ҳам бу қонунларга имзо чекмаган.
Мавзуга оид
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026