Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркдаги музей норозилик тариқасида Пикассо асарлари ўрнига эронлик рассомлар ишини осиб қўйди
Нью-Йоркдаги замонавий санъат музейи Пабло Пикассо, Анри Матис ва бошқа ғарб рассомларининг доимий экспозициядаги асарларини эронлик рассомлар ишига алмаштириб қўйди. Бу АҚШ президенти Дональд Трампнинг муҳожирлик фармонидан норозилик тариқасида амалга оширилди, деб хабар берди The New York Times нашри.
Газетанинг аниқлик киритишича, барча асарлар “туғилганидан бери ёки асли келиб чиқиши” эронлик бўлганлар томонидан яратилган. Масалан, эндиликда музей залларида видеорассом Тала Мадоний, ҳайкалтарош Парвез Танаволий, фотосуратчи Широна Шаҳбозийларнинг ишларини томоша қилиш мумкин.
Бундан ташқари, суданлик рассом Иброҳим ал-Салоҳи ва ироқлик архитектор Зоҳи Ҳадиднинг ишлари ҳам тақдим этилди.
Ҳар бир экспонат ёнида махсус матн бор. Унда музей учун меҳмондўстлик ва озодлик ғоялари жуда муҳим аҳамиятга эга экани айтилади.



Мавзуга оид
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026