Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби ИШИД ҳаракатлар тактикасини ўзгартирганидан огоҳлантирди
БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг баёнот беришича, сўнгги вақтларда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш ижобий самара бера бошлаган. Аммо, унинг терактлар содир этиш эҳтимоли юқори бўлиб қолмоқда, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, ИШИД жангарилари ўзларининг террорчилик фаолиятини зиддиятли ҳудудлардан ташқарига олиб чиқишга фаолроқ уринмоқда. Гутерришнинг қайд этишича, ИШИД жангарилари ўз мақсадларини амалга оширишда бошқа мамлакатлардаги гумашталаридан фойдаланмоқда. Шу боисдан ҳам аэропортлар ва самолётларда қўпорувчиликлар содир этиш хавфи юқорилигича қолмоқда.
Бундан ташқари, бош котибга кўра, террорчилар ўз тарафдорлари билан алоқада бўлиш мақсадида мессенжер иловалар ва қора сайтлардан фойдаланмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, ИШИД террорчилари молиявий манбаларининг 80 фоизини нефть ва газни сотиш, зўравонлик ва талончилик воситасида топади.
Мавзуга оид
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
09:19 / 12.03.2026