Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литвага Америка ҳарбий техникаси келтирилди
АҚШ қўшинларининг ўнта танки, бешта пиёдалар жанговар машинаси, йўлтанламаслар ва юк транспортлари Литвага жума куни етказилди, деб хабар берди РИА Новости Князь Вайдотас номидаги механизациялаштирилган пиёдалар батальони вакили Лорет Каваляускенега асосан.
"Ҳа, барча ҳарбий техника Гайжюнай темир йўл станциясига келганини тасдиқлайман", - деди Каваляускене.
Гайжюнайга ўнта M1A2 Abrams танки, бешта M2A3 Bradley пиёдалар жанговар машинаси, йўлтанламаслар ва юк транспорти келтирилган, улар 120 кишилик АҚШ пиёда ротаси ҳарбий хизматчилари томонидан ишлатилади.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Литвада кейинги ҳафтадан бошлаб АҚШ тўртинчи пиёда дивизициясининг учинчи бригадасига қарашли 68-полки биринчи батальони хизматга киришади. АҚШ қуролли кучлари ротаси, шунингдек логистика бўйича хизматчилар мамлакатга 6-7 февраль кунлари етиб келади. Бу Atlantic Resolve амалиёти доирасидаги навбатдаги ротация бўлинмасидир. Америкаликлар литвалик ҳарбий хизматчилар билан бирга ишлашади ҳамда машқларда қатнашади.
Мавзуга оид
17:53 / 08.06.2026
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюрмоқчи
10:30 / 08.06.2026
АҚШ пойтахтида ўзбек тадбиркорлари учун махсус дастур ишга туширилди
09:30 / 08.06.2026
Трамп: Нетаньяҳу Эрон бўйича ҳар қандай келишувни қабул қилади
08:50 / 08.06.2026