ОАВ: АҚШ Шимолий Кореяга гуманитар ёрдам кўрсатишга қарор қилди
Қўшма Штатлар ҳукумати Шимолий Кореяга гуманитар ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Бу мамлакатда ўтган йилги кучли сув тошқинлари сабабли рўй берган, деб хабар қилди Корея марказий телеграф агентлиги.
АҚШ ва КХДР ўртасида дипломатик алоқалар йўқ. Вашингтон Пхеньянда Швеция элчихонаси орқали фаолият олиб боради.
КХДР миллий иқлимшунослик бошқармасининг хабар беришича, мамлакат шимолидаги Хамген-Пуктода кузатилган табиий офат сўнгги 60 йил давомида энг кучлиси бўлган. У ерда 29 август-2 сентябрь кунлари 290-320 миллиметрлик ёғингарчилик кузатилган, Туманган дарёси ўзанидан чиқиб кетди. Вилоятда ўн минглаб турар-жой ва жамоат иншоотлари вайрон бўлди, транспорт ва энергетика тизимига жуда катта зарар етказилди, шунингдек саноат корхоналари ва экин майдонлари талофот кўрган.
Умумий ҳисобда 130дан ортиқ инсон ҳалок бўлди, 400 нафар киши бедарак йўқолган. Халқаро қизил ярим ой ва Қизил хоч ташкилотлари маълумотига кўра, КХДР шимолидаги сув тошқинлари камида 600 минг фуқаронинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатган.
Мавзуга оид
07:53
АҚШда Доналд Трампга қарши иккита жиноий иш тўхтатилди
22:52 / 25.11.2024
Шимолий Корея баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда
15:49 / 25.11.2024
Энг кичик астероид: у Ерга қачон ва қандай қулаган?
08:10 / 25.11.2024