Жаҳон | 11:31 / 12.02.2017
12613
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея КХДРнинг ракета учиришидан кейин МХКнинг шошилинч йиғилишини чақирди

© AP Photo

Жанубий Кореяда КХДРнинг Япон денгизи томон баллистик ракета учириши қаттиқ қораланди.

Жанубликлар бу ҳодисани Корея яриморолидаги хавфсизлик ва тинчликка таҳдид сифатида баҳолади ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясининг қўпол тарзда бузилиши эканини таъкидлади.

Ёнҳап агентлиги маълумотига кўра, Жанубий Кореяда Миллий хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилиши ўтказилган. Унда Жанубий Корея ТИВ раҳбари, Мудофаа вазири ҳамда Бирлашув ишлари бўйича вазирлик раҳбари, шунингдек, Миллий разведка раҳбари иштирок этган.

Шимолликлар ракетани маҳаллий вақт билан соат 07:55 да (Тошкент вақти билан 03:55) учирган. 

Жанубий Корея томонининг айтишича, ракета Шимолий Кореянинг Пхёнан-Пукто вилоятидан учирилган. Ракета 500 км учиб ўтиб, Япон денгизига тушган.

«Ҳарбийлар бу ракета ўрта масофаларга мўлжалланган «Мусудан» ёки кичик масофаларга мўлжалланган «Нодон» туридаги ракеталардан қайси бири бўлганини аниқлашмоқда», деб айтилган хабарда.

Ўз навбатида Япония томони ҳам бу воқеага муносабат билдириб ўтди ва КХДРнинг ракета учириши минтақа давлатларига қарши провакацион ҳаракат экани қайд этилди.

Мавзуга оид