Тарихда биринчи марта инсон ҳаёти генетик муҳандислик туфайли омон қолди. Яна шуниси муҳимки, шифокорлар ҳужайра тузилмасини модификациялаш йўли билан замонамизнинг энг қўрқинчли касаллигини даволашга муваффақ бўлишди. Икки қизчада ўткир лейкоздан тўлиқ ремиссия натижаси кузатилди. Илм-фан бутун инсоният йўлини ёритиш учун имкон қадар ҳаракат қилмоқда. Trendymen ушбу хушхабар билан бўлишди.
Ноодатий ёндашув

Саратон касалликлари билан кураш олимлардан янада кўпроқ изланишларни талаб қилади. Ҳозирча ўсимтани кафолатли йўқ қилувчи бирорта восита топилмаган. Бироқ икки беморда синалган янги усул жуда яхши натижаларни кўрсатган: шифокорлар беморнинг шахсий ҳужайраларини модификациялаб, уларни касаллик билан курашиш учун танага қайтариш йўлини ўйлаб топишди.
Ҳужайраларни модификациялаш

Асосий ғоя бемор организмидан иммун ҳужайраларнинг олиб ташланиб, генетик модификация қилиниши ва танага қайтарилишидадир. Бу усулнинг синови бутун дунё бўйлаб йўлга қўйилди. Баъзан тадқиқотчилар генга Т-ҳужайраларнинг ташқи томонида жойлашган CAR19 номли рецепторни қўшишади. Бу махсус Т-ҳужайралар CD19 номли оқсилли барча ҳужайраларни топиб, уларни ўлдиришга дастурлаштирилган. CD19 эса, ўз навбатида, ўткир лейкозни келтириб чиқарувчи ҳужайраларда жойлашган.
Лейла

Лейла Ричардс мазкур инновацион усул синаб кўрилган биринчи бемор бўлди. Уч ойлик қизча лимфа соҳасидаги ўткир лейкоздан азият чеккан ва деярли омон қолиш имконига эга бўлмаган - кимё терапияси ва жарроҳлик натижа бермаган.
Инновацион усул синови

Лондондаги Great Ormond Street Hospital шифохонаси мутахассислари Лейланинг оғир аҳволидан хабар топишди, бу ерда айнан ҳужайралар модификацияси устида тажриба олиб борилаётган эди. Ота-онанинг розилигини олган олимлар Лейлада мазкур усулни синаб кўришди (дастлаб сичқонларда синалган).


















