Жамият | 16:58 / 02.03.2017
15134
1 дақиқада ўқилади

Одам савдоси мавзусига бағишланган янги ўзбек фильмининг тақдимоти ўтказилди

Тошкентнинг Алишер Навоий номидаги Кино саройида “Иснод” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Унда фильм ижодкорлари, санъатшунос олимлар, талаба-ёшлар ҳамда журналистлар иштирок этди. 

Фильм “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан суратга олинган. 

Одам савдоси асримизнинг глобал муаммоларидан. Кинокартинада содда қизларни алдаб, чет элларга сотиб юбориш ҳолатлари тележурналист Жамиланинг саъй-ҳаракатлари самарасида фош этилади. 

Сценарий муаллифи ҳамда постановкачи режиссёрлар – Рихсивой Муҳаммаджонов, Абдувоҳид Ғаниев. Фильмдаги асосий ролларни Дилноза Кубаева, Шоҳрух Ҳамдамов, Баҳора Арслонова, Шаҳзода Матчонова, Раъно Шодиева, Феруза Мустафоева ижро этган. 

Тақдимотда иштирокчиларнинг саволларига ижодкорлар жавоб қайтарди.

Мавзуга оид