3D-принтерда яратилган уй қанча туриши маълум бўлди
Украинанинг PassivDom компаниясида яратилаётган уйлар бутунлай автоном ва “ақлли”дир. Шунинг учун ўзингизга ёққан жойда ҳаёт кечиришингиз мумкин. Стартап сайтида айтилишича, 3D-технологияси қўлланган ҳолда яратилган ўзи ўрганувчи автоном модулли уйлар ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, иситиш учун ҳеч қандай ёқилғи талаб этмайдиган бутунлай автоном бошпана қуриши мумкин, уни яратишда ишлатилган конструкция ва материаллар эса уйни барча иқлим шароитларига мос келишига имкон беради.
«Модуль фақатгина экологик соф қуёш энергиясини ишлатади: бунда иқлим-назорати (иситиш ва совутиш), сувни юзага келтириш, ҳаво сифати назорати ва кислороднинг мавжудлиги ҳам инобатга олинган. Уй барча маиший анжомлар учун мустақил равишда электроэнергия ишлаб чиқаради», - дейилади компания сайтида.
Уй деворлари 3D-босма орқали углерод толаси ва шишапластикдан яратилади, томларга эса қуёш панеллари ўрнатилади.
Айни дамда уйнинг иккита нусхаси буюртма учун мавжуд – modulOne ва modulDva. Биринчиси – майдони 36 квадрат метрни ташкил этувчи кичик нусха. Унинг асосига уйнинг ўзи, безаш, мебель, газ ва ишловчи иситиш тизими, ҳаво тозалаш тизими, совутиш, сув қувури ва канализация киради.
Иккинчи нусха – modulDva эса бир неча қисмдан иборат бўлган модулли уйни қуриш имконини беради. Шунинг учун аввал 72 “квадрат”дан иборат бўлган кичик уйни харид қилиш, кейин эса уни керакли пайтда кенгайтириш ҳам мумкин.
ModulOne нархи бошланғич модель учун 29 900 евродан бошланса, тўлақонли нусха 59 900 евро туради.
ModulDva бироз қимматроққа тушади: “автоном” функцияларсиз уйнинг ўзи 74 900 еврога баҳоланган. Бутунбошли ақлли ва коммуникациялардан эркин бўлган уй эса қарийб юз минг евро туради.
Мавзуга оид
21:09 / 05.11.2024
Сайловдан кейин Америка Россия ва Украинага нисбатан сиёсатини ўзгартирадими?
15:30 / 05.11.2024
Зеленский: Октябрда Украинага 2 мингдан ортиқ дрон ҳужум қилди
14:50 / 05.11.2024
Жанубий Корея Украинага кузатувчилар ва таҳлилчилар гуруҳини юбориш имконини кўриб чиқмоқда
11:10 / 05.11.2024