Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жарима ўрнига гул: Тошкентда аёл ҳайдовчиларга гул совға қилишмоқда
Халқаро хотин-қизлар кунида Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари нафақат қоидабузарларни аниқлаш, балки аёл ҳайдовчиларни 8 март байрами билан ҳам табриклаш учун ҳам шаҳар кўчаларига чиқишди. Бу ҳақда Nuz.uz хабар берди.
"Статистик маълумотларга кўра, аёллар рулда кўпроқ масъулиятли, эҳтиёткор ва ҳушёрроқ бўлади. Аёллар йўл-транспорт ҳодисаларига камроқ учрашади. Ажойиб баҳор байрамида ходимларимиз азиз аёлларни қутлаш ва гуллар тақдим этишга қарор қилишди", - дея айтиб ўтишган Тошкент ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматида.
ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчи аёлларни ҳужжатларни текшириш баҳонасида тўхтатишди, сўнг уларни байрам билан чин дилдан табриклаб, гуллар ҳадя қилишди. Аёлларнинг кўпчилиги ички ишлар ходимларидан бундай ажойиб сюрпризни кутишмаганини тан олди.







Мавзуга оид
18:50 / 30.04.2026
Тошкент – Хива йўналишида «Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди қатнови 3 майдан бошланади
19:13 / 29.04.2026
Тошкентда 12 та сунъий кўл ташкил этилади
17:33 / 27.04.2026
Пискентдаги сув таъминоти объектида 14 км қувур талон-торож қилинди
15:30 / 27.04.2026