Маълумки, 2017 йил 15 мартидан Тошкент шаҳрининг 115та чорраҳасига ўрнатилган камералар ва шаҳар йўлларидаги радарлар бўйича маъмурий баённомалар тўлдирилиши ва жарималар юборилиши бошланади. Бунга эса саноқли кунлар қолди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Холматжон Аҳмедович Сайдалиевнинг маълум қилишича, камералар автомобилларнинг қизил чироқда ўтишини ҳамда белгиланган тезликдан юқори тезликда ҳаракатланаётган автомобилларнинг давлат рақамларини суратга туширади. Сўнгра, бу суратлар электрон кўринишда Ахборот марказига, ундан “Ўзбекистон почтаси” АКда барпо қилинган марказга тушади. Бу ерда махсус намунадаги жарима варақалари нашр қилиниб, автомобиль эгасининг доимий турар жойи бўйича манзилга почта ходими воситасида шахсан етказилади.

Тезлик1 бўйича жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақи (149775 сўм)нинг 1 бараваридан 7 баравари (1 млн 50 минг сўм атрофи), светофорнинг тақиқловчи чироғида ўтганлар учун (қизил ва сариқда ўтиш) энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари (300 минг сўмга яқин)ни ташкил этади. Бунда бир кунда бу каби қоида бузилиши бир марта бўладими, 10 марта бўладими фарқи йўқ, ҳар бир қоида бузилиш ҳолати учун алоҳида шу миқдорда жарима ёзилади ва юборилади. Жаримани 60 кун ичида тўлаш талаб этилади.

1Бунда шаҳарда белгиланган энг юқори тезликдан (соатига 70км, айрим йўлларда бу рақам қўшимча белги билан янада чегараланиши мумкин, масалан, соатига 50 км каби) соатига 20 кмгача ошириб юборилса, яъни соатига 90 кмгача тезликда ҳаракатланиб, радар қайдномасига тушса, энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари, белгиланган ҳаракат тезлиги соатига 20 кмдан ортиқ, аммо 40кмгача етмасдан оширилса, энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари (750 минг сўмга яқин), белгиланган ҳаракат тезлиги соатига 40 кмдан орттириб юборилса, энг кам ойлик иш ҳақининг 7 баравари миқдорида жарима солинишига асос бўлади. 

Шу ўринда, тошкентлик ва шаҳарга меҳмонга келган ёки бу ерда вақтинча истиқомат қилувчи ҳайдовчилар эътиборини мазкур ҳолатнинг айрим ҳайдовчилар кўп ҳам диққат қаратмайдиган жиҳатларига қаратмоқчимиз.

Барчага яхши маълумки, Тошкент чорраҳаларида автомобиллар “Тўхташ чизиғи” (Йўл ҳаракати қоидалари бўйича 5.33 рақамли белги билан ифодаланган ёки чорраҳалар кесишмасида махсус оқ чизиқ) бўлса ҳам, бўлмаса ҳам унга эътибор бермаслик оммавий равишда кузатилади. Кўплаб ҳайдовчилар ҳатто пиёдалар ўтиш чизиғини ҳам менсимайди. Йўл ҳаракати қоидалари бўйича