Спорт | 16:17 / 17.03.2017
31970
1 дақиқада ўқилади

Қуръа ташланди. «Реал» «Бавария»га, «Барселона» «Ювентус»га қарши

Бугун УЕФАнинг Ньон шаҳридаги қароргоҳида Чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръадан олдин жамоалар саватчаларга ажратилмади ва бир ассоциация вакиллари ўзаро тўқнаш келиши мумкин бўлди.

Унга кўра, қуйидаги жуфтликлар юзага келди.

«Атлетико» Мадрид – «Лестер»
«Боруссия» Д – «Монако»
«Бавария» – «Реал» Мадрид
«Ювентус» – «Барселона»

Чорак финалнинг дастлабки учрашувлари 11-12 апрель кунларида, жавоб учрашувлари 18-19 апрель кунларида ўтказилади.

Финал учрашуви 3 июнь куни Кардиффда бўлиб ўтиши белгиланган.

Мавзуга оид