Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қоидабузарликларни қайд этиш камералари иши тўхтатилгани ҳақидаги миш-мишлар ўз тасдиғини топмади
Ўзбекистон ИИВ Тошкент шаҳри йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси пойтахт кўчаларида қоидабузарликларни қайд этиш камералари иши тўхтатилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Кун.uz’га ЙҲХБдаги манбанинг хабар беришича, бу борадаги миш-мишлар асоссиз ҳамда камералар аввалги режимда ишлашда давом этмоқда.
Ҳайдовчиларни ушбу тасдиқланмаган маълумотларга ишонмаслик ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этишларини сўраб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, 15 мартдан бошлаб Тошкентнинг 115 чорраҳасида ЙҲҚ бузилишини қайд қилувчи видеокамералар ишга тушди. Шуни қайд этиб ўтиш жоизки, 15 март кунидан бошлаб ишга тушган камералар биринчи кун ва иккинчи кун ярмига келиб 10 мингта қоида бузилиш ҳолатини қайд этган.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
08:45 / 12.06.2026