Иқтисодиёт | 12:51 / 25.03.2017
6785
2 дақиқада ўқилади

Хитой бош вазири ўринбосари Осиёнинг глобаллашув жараёнидаги қоидасини тавсия қилди

Жаҳон иқтисодиёти бундан кейин ҳам глобаллашув ва эркин савдони ривожлантириш йўлидан давом этади. Хитой бош вазири ўринбосари Чжан Гаоли Боао оролида бўлиб ўтган Осиё иқтисодий форумида шундай фикрни илгари сурди. 

"Осиёнинг тараққиёти дунёсиз амалга ошмайди, дунё фаровонлигига эса Осиёсиз эришиб бўлмайди. Биз глобаллашувдан кўп нарса олдик, шу билан бирга, кўп ҳисса қўшдиқ", - деган у. 

Гаолининг сўзларига кўра, Осиё мамлакатлари иқтисодий глобаллашув ва жаҳон савдосини биргаликда илгари суриш учун ҳаракатнинг 5 қоидасига риоя қилишлари керак. 

- тинч тараққиёт йўлига содиқ қолиш;
- инновацион тараққиёт – жаҳон иқтисодиёти ўсишини ҳаракатга солувчи омилдир;
- тараққиётнинг очиқлиги;
- ютуқлардан "биргаликда баҳраманд бўлиш"ни тараққий эттириш;
- адолат ва тенглик.

Унинг хулоса қилишича, "барча мамлакатлар савдо-иқтисодий ҳамкорлигида жаҳон иқтисодиётини тараққий топишида тенг иштирок этиши керак. Айнан шу нарса унинг ўсишига олиб келади". 

Мавзуга оид