Самвел Бабаян: Балки эртага истеъфога чиқарман (Видео)
ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи «А» гуруҳи 7-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар учрашувидан олдин Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ўйин борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
«Малайзияда қайд этилган натижалар учун мухлислар олдида узр сўрайман. Деярли барча ўйинлар ғалаба ва мағлубият орасида туради. Сурия билан ўйинда қаердадир мен хато ҳам қилгандирман.
Афсуски, ҳеч қайси ўйинда оптимал таркибда ўйнай олмаяпмиз. Аввалги ўйинларда йўқотишлар бўлди. Бундан афсусдамиз. Тўхтахўжаев сариқ карточка туфайли ўйинни қўйиб юборади. Бу гуруҳда кураш сўнгги тургача давом этади, чунки рақиблар ҳам очко йўқотмоқда.
Асосий мақсадимиз — эртага ғалаба қозониш ва шу йўл орқали ЖЧ–2018 турнирига йўл олиш. Айни вақтда энг кучли таркибга эга эканимиз ҳақидаги сўзларни такрорлашдан қочмайман. Бу ҳақиқатдан ҳам шундай. Балки эртагаёқ истеъфога чиқарман. Асосийси, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига йўл олиши керак.
Жамоа яхши ўйнаганда стадион тўлади. Мухлисларга мурожаат қилмоқчиман. Стадионга қанча мухлис келишидан қатъий назар улардан далда сўраб қоламиз ва бизни қўллаб-қувватлашларига умид қиламиз», – деди Самвел Бабаян.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Қатар учрашуви эртага, 28 март куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ўтказилади. Ўйин 18:00 да старт олиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
23:32 / 14.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 90+12-дақиқада гол ўтказиб, Қатарда мағлубиятга учради
11:16 / 14.11.2024
«Қатарга Осиё чемпиони сифатида қарамаслигимиз керак»
20:17 / 12.11.2024
Ғазодаги уруш: Қатар ўртадан чиқди, лекин ҲАМАС офисини ёпмайди
17:46 / 10.11.2024