Ханчжоуда бўйдоқлар ва ажрашганларга иккинчи квартира харид қилиш тақиқланди
Хитойнинг Чжэцзян провинциясидаги Ханчжоу шаҳри ҳукумати бўйдоқлар ва ажрашганларга иккинчи квартира харид қилишни тақиқлади. Бу ҳақида Хитой халқаро радиоси (CRI) хабар берди.
Таъкидланишича, бундай чора уй-жой бозоридаги "найранглар"нинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Бундан ташқари, бошқа тоифадаги кишилар учун шаҳарда иккинчи уй-жойни харид қилишда дастлабки тўлов ўз нархидан 60 фоизга оширилган. Корпоратив мижозлар эса кўчмас мулкни қўлга киритган вақтдан бошлаб уч йил давомида уни сотиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Хитой халқаро радиосининг хабар беришича, илгари ажрашган шахслар уй-жой харид қилиш ва уни сотишда солиқ тўлашдан озод бўлишган. Шу муносабат билан кўплаб фуқаролар кўчмас мулк операцияларини амалга ошириш учун фиктив ажримларни расмийлаштиришар, кейин эса қайта оила қуришарди.
Манбада таъкидланишича, январь-февраль ойларида ХХР қурилиш секторига киритилган сармоялар 8,9 фоизга, сотувлар эса - 26 фоизга ўсган, шу боис мамлакат ҳукумати уй-жой ва тижорат майдонлари нархининг ошишидан хавфсирамоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 23.10.2024
Тошкентдан Ханчжоуга тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
09:40 / 13.09.2023
Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари олдидан матбуот анжумани ўтказилди
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023