Ўзбекистон | 10:26 / 02.04.2017
31034
2 дақиқада ўқилади

Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

2 апрель куни Андижон вилояти Пахтаобод туман халқ депутатлари Кенгашининг сессияси ўтказилди.

«Кун.uz» манбасининг маълумот беришича, сессияда ташкилий масала кўриб чиқилган.

Йиғилишда маъруза қилган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар,  мутасаддиларни аҳоли муаммоларини ҳал қилиш ва уларни дардига малҳам бўлиши асосий вазифаси эканлиги ҳақида гапирган.

Туманга бир неча кун олдин Шаҳрихон ҳокими лавозимига ўтказилган Ҳикматулло Дадахонов ўрнига янги раҳбар тайинланган. Эндиликда Ҳожиматов Фарҳоджон Якубович Пахтаобод тумани ҳокими ҳисобланади.

Фарҳоджон Ҳожиматов 1973 йилда Пахтаобод туманида туғилган.

1995 йилда Наманган саноат технология институтини тамомлаган. Фаолиятини 1990 йилда ҳисобчиликдан бошлаган, ўтган вақт давомида Пахтаобод туманида иқтисодиёт соҳасида турли лавозимларда ишлаб келган. 2010-2016 йилларда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган, 2017 йил бошида туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаган.

Мавзуга оид