Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали, 119-модда, 4-қисми, яъни “14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжини зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондиришга уриниш аломатлари” билан жиноий иш қўзғатилган. Олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятда Ҳасан Исаев гумон қилиниб, унинг машинасидан вояга етмаган А.га тегишли Нокиа русумли мобиль телефони ашёвий далил сифатида топилиб қўлга олинди. 

Ҳозирда, Исаевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ишлари давом этмоқда. 

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолатга ўхшаш жиноятлардан жабр чекканлар бўлса, ички ишлар идораларига мурожаат қилишларини сўрайди.