Ўзбекистон | 09:44 / 18.04.2017
52636
2 дақиқада ўқилади

Миграция агентлиги ўтказган рўйхатга олиш ва тест синови натижалари бекор қилинди

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг фейсбукдаги саҳифасида Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишни истовчи фуқароларни рўйхатга олиш ва анкета тўлдириш жараёнига оид эълон берилди. Бу хабар линки агентликнинг Telegram каналида ҳам жойлаштирилди, аммо расмий сайтда ҳозирча бу ҳақида маълумот йўқ.

"Сизга маълумки, Ташқи меҳнат миграцияси масаллари агентлиги 2017 йилнинг 27-28-29-30 март кунлари ва 1-3 апрель кунларида Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишни истовчи фуқароларни рўйхатга олиш ва анкета тўлдириш жараёнини ўтказган эди. 

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги шуни маълум қиладики, мазкур рўйхатга олиш жараёнида юз берган жиддий техник узилишлар, Кореяда меҳнат фаолияти юритишни истовчи талабгорлар билимини синаш жараёни қатнашчилар орасида кўплаб англашилмовчиликлар ва норозиликларига сабаб бўлганлиги туфайли рўйхатга олиш натижалари бекор қилинади.

Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишни истовчи фуқароларни рўйхатга олиш ва анкета тўлдириш жараёни қайтадан янада юқори техник имкониятлар ва киберҳужумлардан муҳофаза этилган ҳолда, янгича мукаммаллаштирилган тартибда қайтадан ўтказилади.

Рўйхатга олиш санаси ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот берилади", дейилган эълонда.

Жанубий Корея - қулфланган диёр. Миграция агентлигининг тўрт кунлик томошаси

Бундан олдинроқ агентлик раҳбари ишдан кетгани, энди барчаси бошидан, рўйхатга олиш жараёнидан бошланиши кутилаётгани хабар қилинганди.

 

Мавзуга оид