Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДРда яна бир америкалик қўлга олинди
КХДР пойтахти Пёнгнянг аэропортида 21 апрель куни келиб чиқишига кўра кореялик бўлган АҚШ фуқароси қўлга олинган. Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги манбага асосланиб хабар берди.
Қўлга олинган шахснинг фақат фамилияси маълум — Ким.
У Хитойдаги Яньбянь университетининг собиқ профессори бўлган.
У бир ой давомида КХДРда Шимолий Кореяга ёрдам кўрсатиш дастури бўйича фаолият олиб боргани айтилмоқда. Унинг ҳисбга олиниши сабаби ҳозирча маълум эмас.
Агентлик хабарида қайд этилишича, 2009 йилдан буён КХДРда қўлга олинган АҚШ фуқаролари сони 10 нафардан ортди.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026