Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритилди. 

Мазкур қарор билан бундай илтимоснома киритиш ҳуқуқига Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти раҳбарияти ҳам эга бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин бўлган 59 та ташкилот ва компаниядан иборат рўйхат эълон қилинганди. Энди уларнинг сони 60 тага етди:

1.  Ўзбекистон Республикаси Президенти девони.
2.  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари.
3.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.
4.  Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди.
5.  Ўзбекистон Республикаси Олий суди.
6.  Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди.
7.  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси.
8.  Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати.
9.  Марказий сайлов комиссияси
10.  Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
11.  Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси.
12.  Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
13.  Тошкент вилояти ҳокимлиги.
14.  Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги.
15.  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.
16.  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.
17.  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги.
18.  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги.
19.  Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.
20.  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
21.  Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги.
22.  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги.