Дам олиш кунлари ёки кечки пайтларда фарзандларингизни бирор жойга олиб чиқишга ваъда бердингиз, лекин қаерда уларнинг вақти қизиқарли ва мароқли ўтиши мумкинлиги ҳақида ўйлаяпсизми?

Ёки энг қийини — ёш болаларга қараб туриш, уларни ўйнатиш вазифаси сизга топширилдими.

Ташвишланманг! Бу борада Parus сизга ёрдам бера олади. Чунки у ерда оиланинг барча аъзоларига маъқул келадиган шароитлар мавжуд.

Масалан, мажмуанинг 2 ва 3-қаватлари тўлиқ ўйин ускуналари билан тўлдирилган ва ҳеч бири болаларни бефарқ қолдирмайди.

7 ёшгача бўлган болакайларни иккинчи қаватда жойлашган махсус болалар майдончасига олиб боришингиз мумкин! Бу ҳудуд жажжи меҳмонларнинг тўлиқ эгалигига топширилади.

Катталар уларга четдан қараб турган ёки майдонча ёнидаги Canella қаҳвахонасида суҳбат қураётган пайтларида, миттивойлар тажрибали энагалар назорати остида турли ўйинларга берилишлари мумкин.

У ерда фарзандларингиз нафақат хавфсиз арғимчоқлар, шарли бассейн, улкан икки поғонали лабиринт, ҳаволи шар отиш, балки, Ўзбекистондаги бетакрор ва ҳозирча ягона, дуккакли донлар билан тўлдирилган қумли майдончада қувнашади.

Бу майдонча ҳақида ижобий фикрларни фақатгина ота-оналар эмас, невропатолог шифокорлардан ҳам билдиришмоқда. Улар ота-оналарга болаларнинг ёшидан қатъий назар, майда суякларнинг ҳаракати учун ушбу майдончани қаттиқ тавсия қилишади. Чунки, бу боланинг асаб ҳамда руҳий тизими шаклланиши ҳамда ривожланиши учун жуда муҳим ҳисобланади.

Фарзандингизга бирор ўйинчоқ совға қилишни режалаштирган бўлсангиз, шу қаватдаги Toys Land сизга ёрдамга келади. Бу дўконда жуда кўп ўйинчоқлар мавжуд ва фарзандингизни роса қувнатиши аниқ.

Бундан ташқари, болалар дам олишининг энг нозик ва муҳим қисмларидан бири — овқатланиш. Ахир фаол дам олиш иштҳанинг очилишига сабаб бўлади-да!

Шунинг учун ҳам Parus’нинг бешинчи қаватидаги овқатланиш майдончасида ажойиб таклиф — болалар менюси мавжуд!

Унда болалар организмининг хусусиятлари ҳисобга олинган ва катталар истеъмолидаги баъзи маҳсулотлар чиқариб ташланган. Шунингдек, таом порсиялари ҳам болакайлар учун мослаштирилган ҳамда шу ўринда уларнинг нарҳи ҳам қисқартирилган. Чунки, ёш бола катталар ейдиган бургерни тўлиқ ея олмайди. Уларга ўзига мос, креатив — жажжи идишларда таомчалар тақдим қилинади.