Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муроджон Аҳмадалиев Осиё чемпиони!
Тошкентдаги муҳташам “Ўзбекистон” универсал спорт мажмуасида Бокс бўйича 29-Осиё чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Унда дастлаб 56 кг вазн тоифасида ЖЧ йўлланмаси учун жанглар бўлиб ўтди.
Нима Доржи (Бутан) – Симон Макараве (Индонезия) ва Риомей Танака (Япония) – Гаурав Бидҳури (Ҳиндистон) ўртасидаги баҳсларда индонезиялик ва япониялик боксчилар қўли баланд келиб, Германияда ўтказиладиган ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишди.
Мусобақанинг олтин медали учун эса рингга ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев ва хитойлик Жиявей Жианг кўтарилишди. Қизғин курашларга бой бўлган куч синашувда ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди. Шундай қилиб, Рио-2016 бронза медали, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари кумуш медали совриндори Муроджон Аҳмадалиев қитъа миқёсида тенгсиз эканини исботлади.
Кун.uz таҳририяти Муроджонни ва барча ўзбекистонлик бокс мухлисларини жамоанинг илк олтин медали билан қутлайди ҳамда бошқа ўзбекистонлик финалчиларга омад тилайди.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026