Венесуэланинг шаҳарларидан бирида намойишчилар мамлакатнинг собиқ президенти Уго Чавесга қўйилган ҳайкални қўпориб ташладилар. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, воқеа Вилья-дель-Росарио шаҳрида юз берган.
Чавес 2013 йил мартида 58 ёшида Каракасдаги ҳарбий госпиталда саратон касаллигидан вафот этганди. У мамлакатни 1999 йилдан то ўлимигача бошқарган.
Аввалроқ Венесуэла прокуратураси бир ойдан бери давом этаётган намойишлар давомида 35 киши ҳалок бўлгани ва 700 дан кўпроқ одам жароҳат олганини маълум қилганди.















