Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бугун катта мушакбозлик бўлиб ўтади
Тошкентда бугун узоқ вақт ичида илк бора улкан байрам мушакбозлиги бўлиб ўтади. Албатта, 9 май кунига салютлар аввал ҳам отилган, бироқ Мудофаа вазирлиги жорий йилда қандайдир ўзгача кайфият беришни мақсад қилган.
Анъанага кўра, салютлар Алишер Навоий номидаги боғда соат 21:00 да отилади.
Бундан ташқари, бугун мамлакат кўчалари ва майдонларининг катта қисми Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган плакат ва стендлар билан безалди. Шунингдек, ҳар бир туманда Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги композициялар инсталляцияси билан боғлиқ тадбирлар ўтказилмоқда.
Пойтахтдаги боғларнинг деярли ҳар бирида уруш йиллари мусиқаси қўйилган ҳамда ҳар бир истовчи ўша даврдаги ҳарбий либосда бўлган қизлар ва ўсмирлар билан суратга тушиши мумкин.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026