Учар автомобиллар ишлаб чиқариш бозори тобора ривожланиб бормоқда. Қуйида ушбу бозордаги энг асосий ўйинчилар ҳақида маълумот тақдим этилади.

 

AeroMobil

2017 йилнинг 20 апрель куни AeroMobil Top Marques Monaco кўргазмасида янги AeroMobil Flying Car моделини намойиш этди. Компания вакиллари сўзларига кўра, стартап 2017 йилда тижорий учиш транспорти савдоларини бошлаб беради.

Автомобиль йиғиладиган қанотлар билан жиҳозланган бўлиб, максимал тезликни соатига 200 километрга қадар чиқариши мумкин. Ҳавода юриш масофаси захираси 700 км, шосседа эса қарийб 900 км. Бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси ва учувчилик лицензияси талаб этилади.

 

Terrafugia

Американинг Terrafugia хусусий корпорацияси учар автомобилларга буюртмаларни 2016 йилдан қабул қилиб олмоқда. У гибридли транспорт воситаси лойиҳаси ҳақида илк бор 2013 йилда маълум қилган, 2015 йилда эса йиғиладиган қанотларга эга аэромобиль дизайнини намойиш этди (Transition модели).

Ҳозирда Terrafugia модель қатори TF-X янги модели билан тўлган. У 300-кучли двигателга эга ҳамда максимал тезлиги соатига 320 км.ни ташкил этиши мумкин. Юриш масофаси захираси эса 800 км.дан кўпроқ. Харидорлар аэромобилни бошқаришни беш соат ичида ўрганиб олишлари мумкин, машинани эса оддий гаражда сақлаш имкони бор.

TF-X Flying Car камида саккиз йилдан сўнг тижорий равишда ишлаб чиқарилади.

 

PAL-V

Нидерландиянинг PAL-V стартапи ўз олдига учар машинани буюртмачиларга етказиб беришда биринчи бўлиш мақсадини қўйган. 2017 йилнинг февралида 18 йил давомида ишлаб чиқилган модель тақдимоти ўтказилди – Liberty винтқанотли машинаси.