Испания чемпионатининг 37-тури доирасида Хихоннинг «Спортинг» клуби «Эйбар»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Аммо жамоага бу ғалаба лигада қолишга ёрдам бермаcлиги мумкин. 

Параллел кечган учрашувда «Депортиво» «Вильярреал» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва очколари сонини 33тага етказди.

Айни вақтда «Спортинг»да 30 очко бор. Хихонликлар жамоасида тўплар нисбати -30. «Депортиво»да эса бу кўрсаткич -21.

Кейинги турда «Спортинг» «Бетис»ни қабул қилади, «Депортиво» ўз майдонида «Лас-Пальмас» билан ўйнайди. Хихонликларда лигани тарк этгани амалда аниқ бўлган, назарий жиҳатдан кейинги турда «Депортиво» ютқазса ва «Спортинг» 9та тўп фарқи билан ғалаба қозонсагина, бундай бўлмаслиги мумкин.

37-турда 4та учрашувда дуранг натижа қайд этилди. «Вилярреал» ва «Депортиво» учрашувида ҳисоб очилмаган бўлса, «Бетис» «Атлетико» учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди ва Симеоне шогирдлари учинчи ўринни нақд қилишди, «Реал Сосьедад»ва «Малага» учрашувида 4та гол урилди (2:2), «Атлетик» ва «Леганес» учрашувида ҳам 1:1 ҳисоби сақланиб қолди. «Алавес» «Сельта»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ла-лига. «Реал» ва «Барселона» бир хил ҳисобда ғалаба қозонди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Осасуна» ва «Гранада» 19 ва 20-ўринларни эгаллаган ҳолда кейинги мавсумда Сегундада иштирок этадиган бўлганди.

Испания чемпионати, 37-тур

Эйбар – Спортинг Хихон 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 32 Бурги.
Эйбар – Риесго, Капа, Гальвес, Лежен, Жунка, Эскаланте (Ривера, 70), Дани Гарсия, Леон, Гонсалес (Кике, 58), Инуи (Бебе, 77), Энрик.
Спортинг Хихон – Куэльяр, Дуглас Перейра, Бабен, Хорхе Мере, Канелья, Альварес, Микель Весга, Кармона (Лопес, 88), Гомес (Хави Торрес, 74), Бурги (Аморебьета, 83), Чоп.
Огоҳлантиришлар: Лежен (59), Энрик (60), Микель Весга (80), Чоп (89).

Бетис – Атлетико 1:1 (0:0, 1:1)