Жамият | 17:30 / 18.05.2017
11426
2 дақиқада ўқилади

Италия энг «соғлом» давлат деб топилди 

Фото: AFP

Сайёрамиздаги давлатларда аҳоли саломатлиги қай даражада эканлигини белгиловчи анъанавий Bloomberg Global Health Index рейтингининг 2017 йилги талқинида 1-ўрин Италияга насиб қилди.

Бу давлатда туғилган одам 80 ёшгача умр кўришга энг кўп имкониятга эга экани аниқланган. 163та давлатдан иборат рейтингнинг энг охирги поғонасини Сьерра-Леоне эгаллади, бу давлатда одамлар 52 ёшгача яшашга умид қилиши мумкин.

Independent нашрининг хабарига кўра, рейтинг бир нечта кўрсаткичлар: ҳаёт давомийлиги, ўлим сабаблари ҳамда юқори қон босими ва тамаки чекишга мойилликдан тортиб етарлича тўйиб овқатланмаслик ва тоза сув ичимлигигача бўлган саломатлик билан боғлиқ турли кўрсаткичлар бўйича тузилади. 

Энг «соғлом» давлатлар рейтингининг юқори бешталигида Италиядан ташқари, Исландия, Швейцария, Сингапур ва Австралия ҳам жой олди. АҚШнинг бу борадаги натижалари ўртача бўлиб, у 100 баллик тизимдан 73,05 балл тўплаган ҳолда 34-ўринни эгаллаган. Америкаликларнинг энг катта «минуси»  семизликка мойилликлари ҳисобланади.

Собиқ Иттифоқ давлатларидан энг юқори поғонани – 38-ўринни Эстония эгаллади.

 

Мавзуга оид