Дайжест: Комиловнинг Сенатдаги чиқиши, GM автомобиллари сотувининг тўхташи, ДТМдаги ўзгариш ва бошқа хабарлар
Якунланиб бораётган 29 май Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Сенат йиғилишида нутқ сўзлади
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 27 май куни Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида нутқ сўзлади. Унинг сўзларига кўра, 2017-2021 йиллар давомида мамлакатни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон тузган шартномаларнинг умумий қиймати 44 миллиард доллардан ошади
Комилов Ўзбекистонга хориж сармоялари киришига халал бераётган асосий тўсиқларни санаб ўтди
Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижига соя солиб турган «болалар меҳнати» масаласи энди кун тартибидан олиб ташлангани ҳақида келтириб ўтган.
У ТИВдаги камчиликлар борасида ҳам тўхталиб ўтган
Абдулазиз Комилов валюта бозори ва банк-молия тизимини либераллаштиришни таклиф қилди
Ўзбекистоннинг бошқа жабҳаларида
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди, Шунингдек, “Ўзархив”га ҳам янги бош директор тайинланди.
Туркманистон билан стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома Сенат томонидан ратификация қилинди
Ўзбекистонда гўшт экспорт қилишга рухсат берилди
Зомин ва Зарбдор туманлари чегаралари ўзгартирилмоқда
Сенат Конституцияга ўзгартишлар киритди
Тошкентда кўп тармоқли муз комплекси қурилади
«Ўзбекистон 24» телерадиоканали қачон ишга тушиши маълум бўлди
Ҳокимликлар раҳбарларига хизмат уйлари берилади
Шавкат Мирзиёев Андижонга боради
Абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш санасига ўзгариш киритилди
Танқид ва таҳлил
Қаровсиз футбол майдончаси: “савоби ҳам, уволи ҳам маҳаллага...”
Бензин харид қилишда тўланадиган йўл солиғи қаёққа кетмоқда?
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
Жаҳонда
Шимолий Корея навбатдаги ракета учиришни амалга оширди
Саудия Арабистонида тамаки ва энергетик ичимликларга 100 фоизлик акциз солиқлари киритилди
Шри-Ланкада табиий офат қурбонлари сони 164 кишига етди
Австралия Афғонистонга қўшимча ҳарбий хизматчилар юборишга қарор қилди
АҚШ президентининг ташқи сиёсатига ишоралар
Филиппинда ИШИД эгаллаб олган шаҳардаги жанглар вақтидаги қурбонлар сони ортмоқда
ЕИ Сурия ҳукуматига қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди
Алишер Усмонов интернет фойдаланувчилари учун танлов эълон қилди
Путин Францияга келди. Макрон билан Украина масаласи ҳам муҳокама қилинади
Ва бошқалар...
GM Uzbekistan янги шартномалар тузиш ва автомобилларни беришни вақтинчалик тўхтатди
BMW келажак скутерини намойиш қилди
Rolls-Royce дунёдаги энг қиммат янги автомобилни намойиш қилди
Дунёнинг энг қимматбаҳо футболчиси Маккадан Рамазон саломини йўллади
Миллий кураш. Халқаро турнир ўзбекистонлик полвонларнинг медаллари билан бойиди
Бабаян Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга жалб этилган футболчиларни эълон қилди. Янги номлар бор
Мавзуга оид
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
23:48 / 11.09.2024
11 сентябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
11:10 / 14.08.2024
Абдулазиз Комилов: «Қўшнилар билан ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига эришиш – ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши»
15:50 / 20.01.2024