Фан-техника | 13:59 / 01.06.2017
677507
3 дақиқада ўқилади

GM Uzbekistan автомобилларининг янги нархлари маълум 

Фото: "Кун"

GM Uzbekistan АЖда ишлаб чиқарилувчи автомобилларнинг янги нархлари маълум бўлди. 

Аввалроқ GM Uzbekistan АЖ 1 июндан ўзи ишлаб чиқарадиган автомобиллар нархини оширишни режалаштиргани, нархлар 25-30 фоизга ошиши тахмин қилинаётгани ҳақида хабар берилганди. Бироқ Кун.uz мухбирининг автосалонлардан биридан олган ҳамда нархлар кўрсатилган маълумотда уларнинг ўсиши анча катта эканини кўриш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Президент қарори билан 1 июндан бошлаб GM Uzbekistan барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади. Шу сабабли ҳам бир қатор автомобилларнинг апрель ойи охиридаги ва янги жадвалдаги нархларини сўмда келтириб ўтамиз.

Демак, янги нархларга қараганда, апрель охирларида “Дамас”нинг DLX модификацияси 33 млн 463 минг сўм турган бўлса, янги нархи – 44 млн 330 минг сўм.

“Матиз”нинг ML30Kt0 модели 34 млн 69 минг сўм турган бўлса, MX с/к V54’да янги нархи – 45 млн 102 минг сўм.

Спарк LT A/T 46 млн 232 минг сўм турган бўлса, янги нархи – 69 млн 218 минг сўм.

Нексия 3 – LTZ А/Т 62 млн 800 минг сўм турган бўлса, янги нархи – 78 млн 834 минг.

Кобальт LTZ А/Т – аввалги нархи 79 млн 569 минг сўм эди, янги нархи – 88 млн 715 минг.

Ласетти CDX А/Т – аввалги нархи 81 млн сўм эди, янги нархи – 119 млн 274 минг сўм бўлди.

Орландо LTZ А/Т – аввалги нархи 96 млн сўм, янги нархи – 124 млн 436 минг сўм.

Каптива 2,4 LTZ – аввалги нархи тахминан 150 миллион сўм атрофида, янги нархи – 209 млн 987 минг сўм.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, нархлар харидни амалга оширган кундаги АҚШ долларининг давлат курси бўйича ҳисобланади. Бундан ташқари, GM Uzbekistan автомобиллари энди фақат сўмда сотилади, лекин нархлар долларга боғланган. Долларнинг расмий курси ўзгаришига қараб, автомобилларнинг нархи ҳам ҳар ҳафта ўзгариб туради.

Ҳозирча GM Uzbekistan сайтида нархлар ўзгаргани ҳақида алоҳида хабар берилмаган, аммо ҳар бир машина ҳақидаги маълумотномада янгиланган нархлар кўрсатилган. Компаниянинг фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ҳам нархлар янгилангани ҳақида хабар қолдирилмаган.

 

Мавзуга оид