Дайжест: Президент Андижонда, такомиллашган ФВВ, Трампнинг шов-шувли қарори, Петербургда ёққан қор ва бошқа хабарлар
Якунланиб бораётган 2 июнь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Президент Андижонда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2 июнь куни Андижон вилоятига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари Андижондаги «Боғи Бобур» истироҳат боғида бўлди У, шунингдек, «Андижон биокимё заводи» акциядорлик жамияти томонидан Хўжаобод туманида ташкил этилган боғни бориб кўрди.
Президент, бундан ташқари, мазкур тумандаги «Навигул» қўшма корхонаси ҳудудида ташкил этиладиган мева-сабзавотларни қайта ишлаш, музлатиш ва сотишга ихтисослаштирилган йирик логистика комплекси лойиҳаси билан танишди. Мирзиёев сафар давомида Бўз туманидаги хонадонлардан бирида меҳмон бўлди.
Ўзбекистоннинг бошқа жабҳаларида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Унга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги замонавий профессионал хизматга айлантирилади.
Шунингдек, ФВВнинг асосий вазифалари белгилаб берилди. Бундан ташқари, фармонга мувофиқ Гидрометеорологик хизмат, Сейсмология институтининг тезкор хабарлар хизмати ФВВ тизимига ўтказилди.
2017 йил 1 июндан бошлаб GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларга янги нархи эълон қилингач, бу масала юзасидан ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг фаоллиги кузатилди. Мавзуга оид «Умрларга татигулик машина!». Автомобиллар нархи ошганига ижтимоий тармоқдаги муносабатлар» мақоласи эълон қилинди
Шайхонтоҳур туманидаги истироҳат боғи қурилишига 40 миллион доллар ажратилади
Сенатдаги қўмитага раҳбарлар тайинланди
Жаҳон
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШни иқлим бўйича Париж келишувидан чиққанини эълон қилди. У ушбу қарори юзасидан изоҳ берди. Ўз навбатида, Обама АҚШнинг иқлим бўйича келишувдан чиқишига муносабат билдирди. Путин эса ёмон об-ҳаво учун айбни Трампга қўйишни таклиф қилди.
Филиппин пойтахтида портлаш ва отишма овозлари эшитилди: ярадорлар кўп. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу ҳодиса туфайли 30дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
АҚШ баллистик ракета нишонга олиниши видеосини намойиш қилди
Усмонов Навальний билан суддаги далиллар ҳақида гапириб берди
Москва ғарбида отишма, икки киши ҳалок бўлди
Петербургда июнь ойида қор ёғди (фото ва видео)
Камерунда теракт юз берди, қурбонлар кўп
Италияда 23 йил давомида яшириниб келган мафия етакчиси қўлга олинди
Трамп АҚШга мусулмонлар киришини яна тақиқламоқчи
Технология
Нидерландияда Hyperloop тизимининг синов қувури намойиш қилинди
GM Uzbekistan: энди автомобиллар етказиб бериш кетма-кетлигини онлайн кузатиб бориш мумкин
Google ҳайдовчисиз юк машинаси синовини бошлади
Uzcard ва GlobUzCard биргаликда фаолият олиб борадими?
Мавзуга оид
21:18 / 18.03.2020
Президентнинг халққа мурожаати, Қирғизистонга кириб келган коронавирус, Гулнора Каримовага янги ҳукм ва куннинг бошқа хабарлари
21:55 / 12.03.2020
Президентнинг Хоразмга сафари, хонандаларни солиққа тортаётган ДСҚ, пандемияга айланган коронавирус ва куннинг бошқа хабарлари
21:52 / 11.03.2020
Муҳокамага сабаб бўлаётган авто нархлари, Сандерсни енгган Байден, Туркияга кириб келган коронавирус ва куннинг бошқа хабарлари
22:23 / 10.03.2020