Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ибрагимов ва Миллер янги келишувни имзолади: Ўзбекистонда "Газпром" билан янги лойиҳалар амалга оширилади
2 июнь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - "Ўзбекнефтегаз" бошқарувчилар кенгаши раиси Ғуломжон Ибрагимов ва "Газпром" раҳбари Алексей Миллер стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда "Газпром" матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳужжатни имзолаш маросими Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида бўлиб ўтди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон ҳудудида янги лойиҳаларни амалга оширишда томонларнинг ўзаро ҳаракатлари назарда тутилган.
Хусусан, газ инфратузилмаси объектларини реконструкция қилиш, қуриш ва фойдаланиш, геология-қидирув ишлари, углеводородларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва сақлаш, сиқилган ва суюлтирилган табиий газни авнотом газификацияда фойдаланиш, Ўзбекистон газ таъминотининг Бош схемасини ишлаб чиқиш шулар жумласидан.
Ғуломжон Ибрагимов ва Алексей Миллернинг амалий учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда томонлар имзоланган келишувни юқори баҳолашди. Таъкидланишича, уни амалга ошириш республика газ соҳасининг ривожига ижобий таъсир кўрсатади.
Мавзуга оид
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
10:51 / 20.01.2026
Венгриянинг MOL компанияси Сербиядаги NIS’да “Газпром” улушини сотиб олади
20:33 / 22.12.2025
Россиядан Ўзбекистонга газ экспорти 2030 йилда тўрт баробар ўсиши мумкин
14:11 / 04.11.2025