Еттинчиси. Яна бир давлат Қатар билан алоқаларни тўхтатди
Мальдив ҳукумати Қатар билан дипломатик муносабатларни тўхтатгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар тарқатди.
Шу тариқа, Форс кўрфазидаги араб давлати - Қатар билан алоқаларни узган мамлакатлар сони 7тага етди. Бунгача Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Миср, Яман ва Ливия бу давлат билан дипломатик муносабатларни тўхтатганди. Покистон муносабатларни узмаслигини маълум қилган, Эрон ҳозирча воқеаларга муносабат билдирмаяпти.
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги бу қарорни «асосланмаган фикрларга таянган ҳамда тўғри бўлмаган чора», деб баҳолади.
АҚШ Давлат департаменти раҳбари бу вазиятга муносабат билдириб, Рекс Тиллерсон Форс кўрфази мамлакатларини бирдамликка чақирди.
Қатар ва Форс кўрфази давлатлари ўртасидаги зиддият Ар-Риёдда бўлиб ўтган Форс кўрфази мамлакатлари ва АҚШ саммитидан кейин юзага келди. Ўшанда Қатар янгиликлар агентлиги мамлакат амири номидан нутқ эълон қилган, унда Эрон билан алоқалар ўрнатиш ёқлаб чиқилганди.
Кейинроқ Қатар ТИВ расмий вакили агентлик сайтига хакерлар ҳужум қилиб, нутқни улар жойлаштирганини маълум қилди. Аммо Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайн бу раддияни ишончсиз деб ҳисоблади.
Мавзуга оид
22:56 / 15.11.2024
Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?
23:32 / 14.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 90+12-дақиқада гол ўтказиб, Қатарда мағлубиятга учради
11:16 / 14.11.2024
«Қатарга Осиё чемпиони сифатида қарамаслигимиз керак»
20:17 / 12.11.2024