Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги оилавий поликлиникаларни малакали тиббиёт кадрлари билан тўлдиришга уч ой муддат берилди
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрининг туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари ва оилавий поликлиникалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг тўлиқлиги ва сифатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги, тиббиёт ходимлари фаолиятини баҳолаш натижалари асосида уларни моддий рағбатлантириш тизимини ўз ичига оладиган Низом лойиҳасини икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади, унда ушбу тизимнинг 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб амалиётга киритилиши назарда тутилади;
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрининг оилавий ва туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари штат нормативларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
уч ой муддатда Тошкент шаҳрининг оилавий ва туман марказий кўп тармоқли поликлиникаларини ўз касбига содиқ ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини сифатли даражада таъминлашга қодир бўлган малакали тиббиёт кадрлари билан тўлдириш чора-тадбирларини кўради.
Ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш штатдаги ходимларнинг амалдаги умумий сони ҳамда 2017 йилда Тошкент шаҳрининг оилавий ва туман марказий кўп тармоқли поликлиникаларини сақлаб туришга ажратилган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026