Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна бир суд Трампнинг иммиграцион фармонини блоклади
Иккинчи аппеляцион суд АҚШ президенти Дональд Трампнинг олти мусулмон давлатининг АҚШ ҳудудига киришини тақиқлашни кўзда тутувчи иммиграцион фармонини блоклади. New York Times шу ҳақида хабар берди.
Қарор Сан-Францискодаги Тўққизинчи округ суди томонидан қабул қилинган. Бундан аввал Виржиния штати, Ричмонд шаҳрида жойлашган Тўртинчи аппеляцион суд ҳам шундай мазмундаги қарор қабул қилганди.
Маъмурият суд тақиқловлари устидан Олий судга шикоят қилиши ҳақида маълум қилди.
Трамп 6 март куни Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг олти мусулмон мамлакати фуқароларининг АҚШга киришини вақтинчалик тақиқловчи янги фармонни имзолади. Америка маълумотларига кўра, бу мамлакатлар террорчиларга ёрдам кўрсатади, баъзилари эса уларга бошпана беради. Дональд Трамп бундай мазмундаги биринчи фармонни 27 январда, ўз инаугурациясидан бир ҳафта ўтиб имзолаганди. Унда "қора рўйхат"да етти мамлакат, жумладан Ироқ ҳам бор эди. Фармоннинг иккинчи версиясида Ироқ рўйхатдан олинди.
Қатор судлар тақиқловнинг кучга киришини тўхтатганидан сўнг Трамп маъмурияти расман Олий судга фармон таъсирини тиклашни сўраб мурожаат қилган.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
09:00 / 16.06.2026