Жаҳон | 15:07 / 13.06.2017
13138
1 дақиқада ўқилади
Daily Mail Қримни Россия ҳудуди сифатида кўрсатди, Киев бундан дарғазаб
Украинанинг Буюк Британиядаги элчихонаси маҳаллий Daily Mail нашри томонидан эълон қилинган мақолага изоҳ берди. Унда Қрим Россия ҳудуди сифатида кўрсатилган.
Дипломатик ваколатхонадагиларнинг фикрича, газета шу тариқа Россия президенти Владимир Путин сиёсатини қўллаб-қувватлашга уринган.
«Қрим – бу Украина. Daily Mail’нинг фитна кайфиятидаги мақоласига қарамай, бу ҳеч қандай эффект бермайди ҳамда жаноб Путинга ўз ишқибозларини кўпайтиришда ёрдам кўрсатмайди», - дея таъкидланади элчихонанинг твиттердаги саҳифасида.
Аввалроқ Британиянинг Daily Mail нашри Қримда Икки жаҳон уруши вақтида денгиз минасини портлатиш ҳақидаги матнида ярим оролни Россия минтақаси сифатида кўрсатди.
Мавзуга оид
01:00
Боррел АҚШ Киевга 300 километргача бўлган масофада Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берганини тасдиқлади
22:02 / 18.11.2024
Украина узоқ масофага учадиган ракеталар учун рухсат олди: энди нима бўлади?
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:47 / 18.11.2024