ОАВ маълумотига кўра, 21 июнь куни Жанубий Кореяда мультиплеер ўйинларда, жумладан, League of Legends, Overwatch ва Starcraft’да чит-кодлар ва модификациялардан фойдаланишни тақиқловчи янги қонун кучга киради. Бу фармон мамлакат ҳукумати томонидан сўнгги йилларда видеоўйинлар янги қонунчилик тўсиқлари билан ўраб қўйилганининг мантиқий давомига айланади. 2000-йиллар бошида ҳукумат мамлакатда видеоўйин саноатини ривожлантириш бўйича бош ташаббусчига айланди, бироқ 2011 йилдан видеоўйинларга анча қаттиқ муносабатда бўлинмоқда.
Фармонлар нафақат бюджетга миллионлаб доллар келтирувчи киберспорт мусобақаларини қамраб олади, балки оддий мультиплеерли видеоўйинларни ҳам назарда тутади – ўсмирларга тунлари уларни ўйнаши тақиқланмоқда.

Бир томондан бундай сиёсат ҳукуматни ёш йигитларнинг видеоўйинларга қарамлигидан озод этса, бошқа жиҳатдан - MOBA ва MMORPG’нинг қонунчилик қамрови ҳукуматнинг киберспортни халқаро спорт интизомларига мослаштириш режаси билан боғлиқ.
Оммабоплик сабаблари
Ўйин саноатида Жанубий Кореяда киберспортнинг ривожи бўйича кўплаб тахминлар бор, уларнинг бари 1990-йилларга бориб тақалади. Мамлакат ҳукумати Осиёда рўй бераётган иқтисодий инқирозга жавоб тарзида телекоммуникациялар ва интернетни ривожлантира бошлади. Ўша йилларда мультиплеерли видеоўйинлар ҳам оммалашди: Doom, Quake, Starcraft – сўнгги видеоўйин жанубий кореялик минглаб ўсмирлар ўртасида фаворит бўлди.
Компьютерлар ҳамон қиммат нарса эди, бироқ компьютер клубига кўпчилик бориши мумкин эди. Ҳукумат компьютер клубларини тўла молиялаштирган.
2000 йилда ҳукумат StarCraft профессионал ўйинчилари иттифоқи - KeSPA’ни ташкил қилди. Ассоциация пул мукофотлари бўлган мусобақалар ўтказган, кейин эса киберспортчилар ва реклама берувчилар ўртасидаги йирик воситачига айланди.
Киберспортнинг ривожига телевизор орқали мусобақанинг рекламаси ва ўйинлар трансляцияси туртки берди. Ҳукуматнинг кореялик магнатлар билан ўзаро иши туфайли бу соҳа миллий хоббига айланди.

Вақт ўтгани сари Жанубий Кореяда интернет клублар янги шаклга кириб борди. Улар фаолиятни давом эттириш мақсадида ўйинчиларга, агарда улар клуб компьютеридан киришса, ўйинларда бонуслар таклиф эта бошлашди.
Бироқ бу ўзгаришнинг салбий томони ҳам бор эди. Ёш йигитлар видеоўйинларга қанча кўп вақт ажрата бошлагани (баъзида кунига 10 соат) сари, бу ҳукуматнинг ташвишига сабаб бўла бошлади.



















