Америкалик талаба Шимолий Корея турмасидан озод қилингандан бир ҳафта ўтиб вафот этди
17 ой давомида Шимолий Корея турмасида маҳбусликда ушланган 22 ёшли америкалик талаба Отто Вомбиер озод қилингандан бир неча кун ўтиб шифохонада вафот этди. У кома ҳолатидан чиқмай, ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда унинг яқинлари маълум қилишган.
Вомбиер қариндошлари ўз баёнотларида Огайо штатидаги Цинциннати тиббиёт маркази шифокорларига "улар Отто учун қўлларидан келган барча ишни қилганлари учун" миннатдорчилик билдиришди.
"Афсуски, шимолий кореяликлар бизнинг ўғлимизга етказган даҳшатли азоблар унинг ўлимига олиб келди", деб айтганлар талабанинг ота-онаси.
2016 йил март ойида Вомбиер Шимолий Кореядаги ташвиқот плакатини юлиб ташлагани учун 15 йиллик сургунга маҳкум қилинганди. Судда америкалик қилган ишидан пушаймонлигини ва хатога йўл қўйганини тан олган. У 17 ой маҳбусликда сақланган.
2017 йил 13 июнда кома ҳолатида бўлган Вомбиер турмадан қўйиб юборилган ва АҚШга эвакуация қилинганди. Шимолий Корея ҳукуматининг маълум қилишича, талаба ботулизм билан касалланиб қолиб, уйқу дориси қабул қилгандан кейин кома ҳолатига тушиб қолган. АҚШда талабада катта миқдорда мия ҳужайралари ўлгани аниқланган.
Мавзуга оид
14:35 / 04.11.2024
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
09:30 / 04.11.2024
Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида овоз берди
16:42 / 03.11.2024