Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистондаги газ қуйиш шохобчасида портлаш, икки киши тириклайин ёниб кетди
Фото: Қирғизистон ФВВ матбуот хизмати
Иссиқ-Кўл қирғоғидаги ёнилғи қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида икки киши, жумладан, ёш бола тириклайин ёниб кетди. Ҳодиса туфайли яна саккиз инсон куйиш жароҳатларини олган. Бу ҳақда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати сешанба куни хабар берди.
Маълумотларга кўра, мамлакатнинг Иссиқ-Кўл вилояти Ананьево қишлоғидаги портлаш кеча кечқурун, газни бошқа жойга олиб ўтиш вақтида рўй берган. Ҳаммаси бўлиб 10 киши жабрланди, уларнинг икки нафари ҳалок бўлди.
"Айни дамда туман касалхонаси жонлантириш бўлимида беш киши қолмоқда, уларнинг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Барчасида куйиш жароҳатлари бор", - дея хабар берди соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар орасида ёш бола ҳам бор.
Мавзуга оид
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
09:53 / 11.03.2026
Қирғизистонда Ҳайит санаси эълон қилинди: Рамазон ойи яна 29 кун бўлиши мумкин
16:56 / 07.03.2026
Қирғизистонда уч ёшгача бўлган ҳар бир бола давлатдан нафақа олади
11:46 / 28.02.2026