Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Grenfell Tower’даги ёнғинга нима сабаб бўлгани маълум қилинди
Лондондаги 24 қаватли Grenfell Tower турар жой биносида 14 июнь куни юз берган ёнғин носоз музлатгич туфайли рўй берган. Ҳодиса оқибатида 79 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Sky News Скотланд-Ярд вакили Фион Маккормекка асосан хабар берди.
Унинг таъкидлашича, гап Hotpoint фирмасининг FF175BP моделидаги музлатгичи ҳақида бормоқда.
Қайд этилишича, ишлаб чиқарувчи музлатгичнинг бу моделини текширувдан ўтказмоқда.
14 июнь куни Лондонда 24 қаватли Grenfell Tower турар жой биносида ёнғин рўй берди, натижада камида 79 киши ҳалок бўлди. Буюк Британия ҳукумати ёнғин оқибатида жабрланганларга 5 млн фунт стерлингдан ажратди.
Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026