07:56 / 28.06.2017
7159

АҚШда дронни уриб туширувчи лазер синовдан ўтказилди

Фото: Twitter.com/@Raytheon

Raytheon компанияси АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари билан биргаликда дронларни уриб тушура олувчи кучли лазерни синовдан муваффақиятли ўтказди. ТАСС ахборот агентлигининг компания матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, AH-64 Apache вертолётида ўрнатилган тизим илк бор 1,4 км узоқликдаги дронни уриб тушира олди.

Синовлар Нью-Мексико штатидаги полигонда ўтказилган. Таъкидланишича, лазер билан биргаликда мўлжалга олиш тизими ҳам синовдан ўтказилган.

Top