Жаҳон | 07:52 / 05.07.2017
28529
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Жанубий Корея КХДРга қарши жавоб чораси кўришди

Фото: Reuters

Жанубий Кореяда жойлаштирилган Америка Қуролли кучлари бўлинмалари жанубий кореялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда ракета синовларини амалга оширишди. Бунга Шимолий Кореянинг қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказгани сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Қайд этилишича, ўқув машғулотлари чоғида Американинг тактик ракета комплекслари (ATACMS) ва Жанубий Кореянинг Hyunmoo Missile II ракеталаридан фойдаланилган.

Бунда, Пентагон матбуот хизмати раҳбари Дана Уайтнинг баёнот беришича, АҚШ ўз иттифоқчилари — Жанубий Корея ва Японияни КХДР фитналаридан ҳимоя қилишга тайёр. 

Бундан аввалроқ, КХДР 2802 метр баландликка кўтарилиб, 933 кмни ортда қолдирган баллистик ракетанинг навбатдаги синовини ўтказган эди. У шахсан Ким Чен Ин буйруғи билан ташкил этилган. 

Шимолий Корея етакчиси мазкур ракета синовини АҚШ мустақиллиги куни муносабати билан «америкалик ярамаслар»га «ҳадя» деб атади. 

Мавзуга оид