Жаҳон | 07:30 / 05.07.2017
15294
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда президентликка 13 киши даъвогарлик қилмоқда

Фото: РИА Новости

4 июлда Қирғизистон марказий сайлов комиссиясига мамлакат президенти лавозимига номзод сифатида ўзини қўйиш бўйича 13 та ариза келиб тушди. Улар орасида собиқ бош вазир, "Республика - Ата-Журт" партияси етакчиси Омурбек Бабанов ҳам бор.

Бабановнинг айтишича, Қирғизистон фаровонлик индекси бўйича яшаш учун энг яхши давлатлар ўнталигига кириши керак. Республикадаги барча муаммоларнинг ечими иқтисодиётдир. Иқтисодиёт – от, сиёсат – арава. Акси эмас. Давлат рақиб ҳам, регулятор ҳам бўлиши керак эмас, у бизнес ва жамият учун тенг ҳуқуқли шерик бўлиши керак".

Номзодлар орасида Қирғизистон молия вазири Темир Сариев ва Бакит Торобаев ҳам бор.

Қирғизистон президенти сайловлари 2017 йил 15 октябрга белгиланган. Номзодлардан аризалар олиниши 15 августда якунланади. Сайловолди ташвиқоти 10 сентябрдан 14 октябргача давом этади.     

Мавзуга оид