Seat ўзи ишлаб чиқарган янги моделни ҳавога кўтарди (фото)
Seat компанияси Испаниянинг Барселона шаҳрида ўзи ишлаб чиқарган янги модел — Arona ихчам кроссоверининг таништирувини мутлақо ўзгача тарзда ўтказди. Автомобиль вертолёт ёрдамида осмонга кўтарилди ва иккинчи вертолётдан съёмка ишлари олиб борилди.
Кроссовер махсус тайёрланган Н-симон платформага маҳкамланди. Парвоз шаҳар соҳили ҳудудида 300 метр баландликда ўтди ва 50 дақиқа давом этди. Вертолёт вақти-вақти билан ўз тезлигини соатига 80 километргача ошириб турди. Автомобиль вертолёт остида 20 метрда осилиб турди.Илк марта Seat Arona июнь ойида таништирилган эди. MQB A0 платформасида барпо этилган ихчам модель («Ибица»дан салгина йирик) Citroen C3 Aircross, Hyundai Kona, Kia Stonic ва Nissan Juke билан рақобатга киришади.
Янги автомобилнинг мотори 95 от кучидан иборат, уч цилиндрли бўлиб, 1 литр ҳажмга эга. Ушбу моторнинг 115 от кучига эга намунаси ҳам бор, шунингдек, турболаштирилган 4 цилиндрли, 150 от кучига эга версияси ҳам. Машина айрим бозорларга 110 от кучига эга атмосферали мотор билан чиқарилади.
Бундан ташқари, модель 1,6 литр ҳажмга эга 95 ва 115 от кучига тенг дизель моторлар ҳамда 90 от кучига эга газда ишловчи мотор билан ҳам таклиф қилинади.
Arona’нинг жиҳозларига адаптациялашган круиз-назорат, орқани тасвирловчи камера, калитсиз ёқиш қурилмаси, автотўхтатгич, смартфонлар учун симсиз қувватлаш қурилмаси, 8 дюйм экранга эга мультимедия мажмуаси, олти карнайли ва 300 ваттли саккиз каналли кучайтиргичга эга сабвуферли Beats аудиотизими киради.
Янги автомобиль кенг оммага кузда, Франкфуртда ўтадиган автошоуда намойиш этилади.
Мавзуга оид
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
17:58 / 01.09.2023
Santa Fe’дан Traverse’гача — дунё автомобиль бозорида тақдим этилган сўнгги кроссоверлар
19:24 / 15.08.2023
Импорт автомобилларнинг фақат расмий дилерлар томонидан сотилиши талаби бекор қилинди
19:06 / 28.07.2023