Хитойда шахсий маълумотларни ўғирлаш иши бўйича 5 мингга яқин киши ушланди
Хитой ҳуқуқ-тартибот идоралари сўнгги 4 ой мобайнида интернет тармоғи орқали фуқароларнинг шахсий маълумотларини ўғирлаганликда гумон қилиб 4800 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлиги хабар тарқатган.
Вазирлик баёнотида таъкидланишича, охирги йилларда интернет технологияларининг катта суръатларда ривожланаётгани сабабли анъанавий жиноятлар бутунжаҳон ахборот тармоғи узра ҳам фаолроқ тарқалмоқда. Шахсий ва бошқа маълумотларни, уларни кейинчалик фирибгарлик ва товламачилик учун фойдаланиш мақсадида ўғирлаш ҳолатлари кўпайди.
Сўнгги 4 ойда мамлакат бўйлаб ўтказилган махсус амалиётларда 1800 дан ортиқ хакерлик ва шахсий маълумотларни ўғирлаш билан боғлиқ жиноий иш фош этилган.
ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлиги маълумотларига кўра, йирик ва жамоат ташкилотлари вакилларининг маълумотларни тақдим этиш ҳоллари тобора кўпроқ учрамоқда. Улар маълумотларни ноқонуний тарзда эгаллаб олиб, уни қизиқиш билдирган томонга сотади. Шунингдек, бевосита интернет-провайдерлардан маълумотларни ўғирллаш ҳолатлари ҳам кузатилган.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023