“Президент виртуал қабулхонасига мурожаатларнинг кўп келиши бошқа институтлар ишламаётганини кўрсатади. Ҳозир нисбатан камайди, бу.  

Мана бир тадбиркор бизга мурожаат қилибди. Ўзбекистон туризмни ривожлантиришни режалаштирмоқда. Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Хива бор. Лекин, кўп жойда кафе-ресторанлар кечаси соат 23:00да ёпилади. Сайёҳ, масалан, пазандалик туризми орқали хориждан келган киши, миллий таомларни истеъмол қилишни хоҳлайди. Қорни очади. Ёки кечаси чиқиб сайр қилгиси келади. Ҳамма жойда ҳам ёмон нарса бўлмайди-ку. Нимага, дейди ўша мурожаат қилган тадбиркор, нега Ўзбекистондаги бирорта партия кафе-ресторанлар ярим тун соат 24:00-1:00 гача ишласин деган таклиф билан чиқмайди. 

Туристлар хоҳлаган таомини бориб есин. Нега чеклов бор, деб мурожаат қилмоқда. У жойда жиноят бўлмайди-ку, деб қайғурмоқда. Бугун шу масалани ҳам кўтариш вақти келди. Бу нимани англатади, кечаси савдо кўпроқ бўлади, буни ортидан давлатга тушум кўпроқ бўлади, ўша ташкилот ривожланади”, - деган фикрларни билдириб ўтди Қудратхўжаев.