Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Qualcomm Apple билан можаро фонида жуда катта йўқотишларга дуч келди
2017 йилнинг учинчи чорагида Qualcomm даромади 40 фоизга тушиб кетди ва 865 млн долларни ташкил этди, деб ёзмоқда «Ведомости». Компаниянинг даромади Apple билан патент можароси фонида 11 фоизга камайиб, 5,37 млрд долларга тенг бўлди.
Qualcomm Хитой бозоридаги талабнинг ортиши ҳисобидан чипларни сотишдан тушган даромадларини 58 фоизга ошириб, 4 млрд долларга эга бўлди. Шу билан бирга, Qualcomm патентларидан фойдаланиш учун бошқа компаниялардан маблағ олувчи бўлинмалар даромади 42 фоизга тушиб кетиб, 1,17 млрд долларга тенг бўлди.
Компаниядан таъкидлашларича, даромадларнинг қисқаришига шериклардан бирининг лицензион тўловларни ушлаб тургани таъсир кўрсатган. Qualcomm бу буюртмачининг номини ошкор этмаган.
Apple ва Qualcomm 2017 йилнинг январидан бери суд жараёнида иштирок этмоқда. iPhone ишлаб чиқарувчиси Qualcomm’ни оширилган лицензион тўловларда айблади. Qualcomm эса Apple ва унга етказиб берувчиларни шартномада белгиланган маблағларни тўламасликда айблади.
Мавзуга оид
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
18:02 / 08.05.2026
Apple голографик дисплейли iPhone ишлаб чиқмоқда
09:26 / 21.04.2026
Apple’да тарихий алмашинув: Тим Кук кетмоқда
21:07 / 06.04.2026