Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда уйида наша экиб, етиштираётган шахс ушланди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
2017 йилнинг 20 июль куни тахминан соат 15:00ларда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида Юнусобод тумани ҳудудида, фуқаро Султон Усмонбеков уйида қонунга хилоф равишда, 29 туп умумий вазни 7 килограмм 535 грамм бўлган «наша» гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги, шунингдек 68,10 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (таъқиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) ва ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
20:32 / 03.01.2026
Юнусободда маст ҳолатда ўзганинг машинасига шикаст етказган шахс ушланди
00:25 / 29.12.2025
29 декабр куни Юнусободдаги айрим маҳаллаларда электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади
13:19 / 16.12.2025
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги бунёдкорлик ишлари билан танишади
13:00 / 03.12.2025