Жаҳон | 14:59 / 27.07.2017
23459
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Украина фуқаролигидан нега маҳрум этилгани маълум қилинди

Украина президенти маъмуриятидан маълум қилишларича, Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина фуқаролигидан, уни олиш чоғида ҳақиқий бўлмаган маълумотлар тақдим этгани учун маҳрум қилинган. 

«Аризани расмийлаштириш чоғида ҳаққоний бўлмаган маълумотлар бўлганини аниқлаган ва бунга оид аниқ далилларни тақдим этган Давлат миграция хизмати тақдимномасига кўра, Украина президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича комиссия Саакашвилининг Украина фуқаролигини тўхтатиш ҳақидаги мурожаатни қўллаб-қувватлади ва президентга тегишли қарор қабул қилиш бўйича тавсия берди. Давлат раҳбари тавсиялар асосида тегишли фармонни имзолади», - дея президент маъмурияти хабарини келтиради РИА Новости.

Шунингдек, маъмуриятдан маълум қилишларича, фуқароликдан маҳрум қилиш ҳақидаги фармон эълон қилинмайди, сабаби у шахсий маълумотларга эга.

Аввалроқ Саакашвили Украинага қайтишга эришишини айтганди.

Мавзуга оид