Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Намнинг ўлдирилиши иши бўйича айбланувчилар устидан жараён қачон бошланиши маълум
Фото: AP
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг катта акаси Ким Чен Намнинг ўлдирилишида айбланаётган аёллар иши бўйича жараён 2 октябрь куни бошланади. Бу ҳақда Reuters Малайзия Олий суди қарорига асосан хабар бермоқда.
Индонезиянинг 25 ёшли фуқароси Сити Айсиа ва Вьетнамнинг 29 ёшли фуқароси Доан Тхи Хуонг ушбу ишда гумонланувчи сифатида ўтмоқда. Агарда уларнинг айби исботланса, ўлим жазосига маҳкум этилиши мумкин
13 февраль куни Куала-Лумпур аэропортида Шимолий Корея фуқароси ўлдирилди. Унинг ёнидан Ким Чхол номига расмийлаштирилган паспорт бўлган. Малайзия полицияси маълумотларига кўра, у Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Нам бўлган. Эркакнинг терисида асаб-фалажловчи VX моддаси излари топилди. Бу модда эса кимёвий қурол тўғрисидаги халқаро конвенция томонидан тақиқланган.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026